Полша парламенти Москва таъсирига қарши кураш тўғрисидаги қонунни юмшатди
Ҳукмрон «Қонун ва адолат» партияси назоратидаги Полша парламентининг қуйи палатаси Россия таъсирига қарши кураш бўйича комиссия тузиш ҳақидаги қонунни юмшатди. Ўзгаришлар Европа Иттифоқи ва АҚШнинг танқидидан сўнг амалга оширилди.
Ҳукмрон «Қонун ва адолат» партияси назоратидаги Полша парламентининг қуйи палатаси (Сейм) 16 июнь, жума куни Россиянинг мамлакат хавфсизлигига таъсирини ўрганиш бўйича комиссия тузиш ҳақидаги қонуннинг юмшатилган вариантини тақдим этди. Май ойида парламент аъзолари томонидан маъқулланган ва Полша президенти Анжей Дуда томонидан имзоланган ушбу қонуннинг аввалги таҳрири Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан кескин танқид қилинган эди.
Қонуннинг янги таҳрири, эскисидан фарқли ўлароқ, комиссия Россия таъсирига тушиб қолган деб ҳисоблаган шахсларни 10 йил давомида давлат хизматидан четлаштиришга рухсат бермайди. Бунинг ўрнига, у шунчаки комиссия ҳукми ҳақида оммавий баёнот беради ва бу шахс «жамоат манфаати учун» ҳаракат қилаётганига «кафолат берилмайди».
Киритилган бошқа тузатишга кўра, депутатлар комиссия аъзоси бўла олмайди.
Қонуннинг аввалги таҳририни 29 май куни Полша президенти Анжей Дуда имзолаган. Қонун Сейм томонидан тайинланган тўққиз кишидан иборат комиссия тузишни назарда тутади: «2007-2022 йиллардаги давлат амалдорлари ва юқори мартабали раҳбарларнинг Россия таъсирида бўлиши ва республикага зарар етказиши мумкин бўлган фаолиятини текшириш учун». Ҳужжат комиссияга прокуратура ва суд ваколатларини бериб, мансабдор шахсларни, хусусан, уларни 10 йилга давлат хизматидан четлаштириш орқали жазолаш имконини яратади.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
11:47 / 13.11.2024
Москвада чақирилувчиларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқлангани ҳақида хабар берилди
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
13:14 / 09.11.2024