Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қабул квоталарида хусусий университетлар учун 1000 та грант бор
Бу ўринлар хусусий ва хорижий ОТМ йўналишлари бўйича тақсимланиб, қабул комиссияси томонидан тасдиқланиши керак.
2022 йилги қабулдан бошлаб нодавлат ОТМ учун ҳам 1000 та давлат гранти ажратилиши бошланди.
Бу йилги квоталар тўғрисидаги президент фармойишида ҳам нодавлат университет ва институтлар учун 1000 та грант ўрни ажратилиши белгиланган.
Бу ўринлар хусусий ва хорижий ОТМ йўналишлари бўйича тақсимланиб, қабул комиссияси томонидан тасдиқланиши ва 1 июлгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги сайтида эълон қилиниши керак.
Хусусий ОТМ имтиҳонлари тугагач, энг юқори балл тўплаб талаба бўлганлар ва грант олишни истаганлар ОТМ ва вазирлик билан биргаликда 3 томонлама шартнома имзолайди. Бу шартнома асосида улар ўқишни тугатиб, ўз йўналиши бўйича ишлаб бериш мажбуриятини олади. Ишлаш муддати йўналиш хусусиятига қараб турлича белгиланади.
Мавзуга оид
09:27 / 06.07.2026
Техникум битирувчилари учун 2-курсдан ўқишга қабул бошланди
21:33 / 21.06.2026
ОТМларга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 432 805 нафардан ошди
21:19 / 15.06.2026
Олимлик пойгаси: бугунги тадқиқотчиларнинг мотивацияси нима?
08:53 / 08.06.2026