Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқда юк автомобили йўл четидаги хандаққа тушиб кетди
Кеча, 18 июнь А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисми 266,4-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Тошкент-Водий йўналишида ҳаракатланган юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида юк автомобили йўл четидаги хандаққа тушиб, ёнбошлаб қолган.
Зудлик билан воқеа жойига «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари ҳамда ЙПХ ходимлари етиб борган ва автомобилда юзага келиши мумкин бўлган ёнғиннинг олди олиниб, ҳайдовчи ва унинг йўловчиси ҳаёти сақлаб қолинган.
Шундан сўнг, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, тез тиббий ёрдам автомашинасида Поп тумани шифохонасига олиб кетилган.
Мавзуга оид
10:25
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
10:55 / 04.07.2026
Транспорт соҳасида хавф таҳлили рақамлаштирилади
08:43 / 04.07.2026
Жаҳон автосаноатида кучлар мувозанати ўзгармоқда
10:15 / 01.07.2026