Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда икки кишини яшин урди. Улардан бири шифохонада вафот этди
Иккинчи жабрланувчининг ҳолати қониқарли экани айтилмоқда.
Ҳодиса 19 июнь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманида рўй берган. Маълум бўлишича, 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қиз чақмоқ уриши оқибатида тан жароҳати олишган.
Бош прокуратура ахборот хизмати шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан йигит вафот этганини билдирди.
Яшин уришидан жабрланган қизнинг аҳволи қониқарли дея баҳоланган. У айни пайтда шифохонада даволанаётгани маълум қилинган.
Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу йилнинг мартида Тошкентда дарахтга яшин уриши натижасида унинг яқинидаги мактабнинг эшик ва ойналарига зарар етганди.
Ўтган йили Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида уч кишини яшин урган, улардан бири ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
12:31 / 02.06.2026