Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Месси услубидаги гол билан ғалаба қозонди. Европада кун ўйинлари
Душанба куни Евро-2024 саралашида 5 та гуруҳда 4-тур учрашувлари ўтказилди.
Мавропаноснинг қора куни
В гуруҳи
Франция – Греция 1:0
Гол: 1:0 – 55, пеналти Мбаппе.
Франция – Меньян, Кунде, Упамекано, Конате, Эрнандес, Тчуамени, Камавинга, Коман (Дембеле, 77), Гризманн (Нкунку, 86), Мбаппе, Коло-Муани (Жиру, 86).
Греция – Влаходимос, Болдок, Хацидьякос, Мавропанос, Цимикас, Бакасетас (Рецос, 72), Манталос, Курбелис (Бухалакис, 86), Сиопис (Фунтас, 66), Масурас (Кульеракис, 71), Якумакис (Павлидис, 66).
Огоҳлантиришлар: Сиопис (49), Мавропанос (50), Хацидьякос (69), Курбелис (69).
Четлатиш: Мавропанос (69).
Гибралтарга қарши сафарда ўзини ортиқча зўриқтирмаган французлар нисбатан кучлироқ рақибга қарши ўйин учун кучларни тежаганди. Аммо бу ҳам, таркибдаги ротация ҳам, ҳужум марказида Жиру ўрнига унга қараганда мобил ҳаракатланувчи Коло Муани туширилиши ҳам «Учранглилар»нинг вазифасини осонлаштириб бермади. Жаҳон вице-чемпионлари бу ўйинда очко йўқотиши ҳам мумкин эди, аммо уларга Мавропанос ўзи истамаган ҳолда ёрдам бериб юборди.
Аввалига грециялик ҳимоячи оёғини эҳтиётсизлик билан кўтариб, Гризманнинг бошини қонатиб юборди. Кейин — Влаходимос бу фол учун белгиланган пеналтини қайтарганида — Мбаппе иккинчи уринишда зарба бериш имконига эга бўлди, чунки биринчи уринишда у тўпга зарба беришидан олдин Мавропанос жарима майдони ичига кириб кетганди. Натижада французлар жамоасининг ёш сардори мавсумдаги 54-голини урди ва Жюст Фонтеннинг абадий қоладигандек кўринган миллий рекордини янгилай олди.
Омадсиз грек ҳимоячисининг персонал «бенефиси» дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин бўлган Коло Муанини йиқитгани учун майдондан четлатилиши билан якунланди. Айтиш мумкинки, Мавропанос ва VAR машҳур арбитр Антонио Матеу Лаоснинг ҳакамлик фаолиятини узайтириб беришди. Испаниялик ҳакам ўзининг сўнгги ўйинида иккинчи бўлимга роппа-роса 14 дақиқа қўшди.
Ирландия – Гибралтар 3:0
Голлар: 1:0 – 52 Жонстон, 2:0 – 59 Фергюсон, 3:0 – 90 Ида.

7 сентябр. Франция — Ирландия, Нидерландия — Греция.
Саканинг бенефиси
С гуруҳи
Англия – Шимолий Македония 7:0
Голлар: 1:0 – 29 Кейн, 2:0 – 38 Сака, 3:0 – 45 Рэшфорд, 4:0 – 47 Сака, 5:0 – 51 Сака, 6:0 – 64 Филлипс, 7:0 – 73, пеналти Кейн.
Англия – Пикфорд, Уокер, Магуайр, Стоунз, Шоу, Александер-Арнолд, Ҳендерсон (Галлаҳер, 58), Райс (Филлипс, 59), Сака (Фоден, 59), Кейн (Уилсон, 74), Рэшфорд (Грилиш, 58).
Шимолий Македония – Димитриевски, Ристовски (Бейтулаи, 46), Велкоски, Зайков (Серафимов, 57), Алиоски, Адеми (Атанасов, 58), Барди (Бабунски, 67), Элмаз, Ашковски, Трайковски (Бабунски, 57), Несторовски.
Огоҳлантиришлар: Райс (41), Бейтулаи (72), Филлипс (77).
Англия — одатдаги каби саралаш турнирида ишонч билан етакчилик қилмоқда. Кейннинг ҳар бир голи эса — уни миллий жамоа даражасида энг сермаҳсул футболчилар пойгасида бир поғона юқори кўтармоқда. Жума куни Ҳарри Ромарио ва япониялик афсонавий футболчи Миуруни ортда қолдирганди, душанба куни эса «Уч шерлар» либоасидаги 57-голи билан Это'О ва Батистутани ортда қолдирди.
Гарет Саутгейт шогирдлари македонияликларни «Олд Траффорд»да қабул қилгани воқеалар ривожига ўзгача шукуҳ берди. «МЮ» мухлислари Кейнни шу стадионда мунтазам кўришни хаёл қила бошлашган. Қолаверса, тўпурар футболчи «қизил иблислар»нинг миллий жамоадаги вакиллари Шоу ва Рэшфорд билан яхши боғлам ҳосил қилиб, учинчи голли комбинацияда муҳим ролни ўйнади.
Лекин Манчестердаги оқшомнинг асосий қаҳрамони Сака бўлди, у профессионал фаолиятидаги илк ҳет-тригини амалга ошириш билан «Арсенал» футболчиларининг терма жамоада урган голлари сонини 100 тага етказиб қўйди. «Канонирлар» бу натижани «Тоттенҳэм» (261), «МЮ» (258), «Ливерпул» (156), «Челси» (136) ва «Эвертон»дан (102) кейин забт этишди. Англия эса юз фоизлик натижа билан гуруҳда биринчи ўринда бормоқда, июндаги икки ўйинда ҳам ғалаба қозонган ва иккинчи ўринда жойлашган Украина олти очкога ортда қолмоқда.
Украина – Малта 1:0
Гол: 1:0 – 72, пеналти Циганков.

9 сентябр. Украина — Исландия, Шимолий Македония — Италия.
Омадсиз Латвия
D гуруҳи
Арманистон – Латвия 2:1
Голлар: 1:0 – 35 Тикнизян, 1:1 – 67, автогол Мкртчян, 2:1 – 90, пеналти Барсегян.
Бундай ўйинларда, осон ғалаба қозониш кутилганда жамоа ўйини ўхшайвермайди. Шундай экан, Арманистон бебаҳо тажриба ва психологик зарядга эга бўлди. Буни тўп қўлга теккани учун қўйилган пеналти ва «нуқта»дан Барсегян ижросидаги қайтариб бўлмайдиган қилиб йўлланган зарба таъминлади. Албатта, Тикнизяннинг навбатдаги ёрқин ўйинини қайд этиш керак. Уч кун олдин ушбу футболчи Уэлс билан ўйинда голли узатма берганди. Янги ҳафта эса Наир учун жарима майдони марказида тўпга бир тегиниш билан урилган гол билан бошланди — бу унинг миллий жамоадаги илк голи бўлди. Латвия учун эса июн ойи жуда даҳшатли кечмоқда — Болтиқ бўйи жамоаси икки бор қўшимча дақиқаларда ҳал қилувчи голни ўтказиб юборишди.
Туркия – Уэлс 2:0
Голлар: 1:0 – 72 Найир, 2:0 – 80 Гюлер.
Аниқ ижро этилмаган пенальти: Чалхонўғли (64).
Туркия – Гунок, Челик (Элмали, 60), Бардакчи, Демирал, Кадиўғли (Қаҳвачи, 73), Чалхонўғли, Ўзжан (Гулер, 61), Гўкчи (Учан, 89), Ундер, Оқтуркўғли (Найир, 46), Йилмаз.
Уэлс – Уорд, Робертс, Родон, Мифем, Уилямс, Ампаду, Рэмзи (Жеймс, 84), Жеймс (Брэдшоу, 62), Уилсон (Броудҳед, 84), Моррелл, Жонсон (Кабанго, 46).
Огоҳлантиришлар: Челик (16), Демирал (47), Ундер (51), Робертс (58), Қаҳвачи (74).
Четлатиш: Моррелл (41).
Ёздаги иккинчи ўйинда ҳам қийинчилик билан ғалаба қозонган Туркия гуруҳда етакчилик қилмоқда. Британияликларга қарши ўйиннинг биринчи бўлимида сон жиҳатдан устунликка эришган мезбонлар ўйин охирларига келиб мақсадига эришди. Ундан олдинроқ эса Ҳоқон Чалхонўғли пеналтини аниқ ижро этолмади, Умут Найирнинг голи эса ҳужум вақтида тўп қўл билан ўйналгани учун бекор қилинди Аммо унинг иккинчи аниқ зарбаси ҳисобга олинди, унинг ортидан турклар жамоасининг навбатдаги вундеркинди Арда Гулер 18 ёшу 114 кунлигида жамоанинг турнир ўйинларида гол урган энг ёш иккинчи футболчисига айланди.
🇹🇷 Take a bow, Arda Güler 🔥#EQGOTT | @AlipayPlus pic.twitter.com/qG24mHsUM6
— UEFA EURO 2024 (@EURO2024) June 19, 2023

8 сентябр. Туркия — Арманистон, Хорватия — Латвия.
Қозоғистон Даниядан юқорида
Н гуруҳи
Шимолий Ирландия – Қозоғистон 0:1
Гол: 0:1 – 88 Аймбетов.
Шимолий Ирландия – Пикок-Фаррелл, Ҳюм, Кэткарт, Эванс (Макменамин, 64), Макнейр, Томпсон (Браун, 84), Чарлз, Сэвилл, Маккэнн (Тэйлор, 71), Прайс, Чарлз (Лэйвери, 72).
Қозоғистон – Шацкий, Габишев (Скворцов, 68), Бистров, Марочкин, Алип, Вороговский, Бейсебеков, Тагиберген (Тапалов, 81), Зайнутдинов (Куат, 75), Оразов (Астанов, 81), Самородов (Аймбетов, 81).
Огоҳлантиришлар: Сэвилл (66), Алип (67), Тагиберген (70).
Қозоғистон миллий жамоаси тарих яратишда давом этмоқда. Сафарда Шимолий Ирландия устидан ғалаба қозонган қозоқларда 2024 йилги Европа чемпионатида иштирок этиш учун яхши имконият ҳосил бўлган.
Белфастдаги «Уиндзор Парк» стадионида кечган ўйин тенг курашлар остида кечди. Ўйин дуранг ҳисобда якунланиши мантиқий эди. Аммо қозоғистонликлар форварди Абат Аймбетов бунга қарши эди. 81-дақиқада майдонга чиққан футболчи етти дақиқа ўтиб майдоннинг ўз жамоаси дарвозаси жойлашган қисмида тўпни эгаллаб олдинга юрди ва тўп билан 60 метр масофага ҳаракатланиб, йўлда уч рақибни алдаб ўтди. Аймбетов жарима майдонига кириб бориб, Бэйли Пикок-Фаррелни ҳам доғда қолдирди. 1:0 – ва Қозоғистон сафардан уч очко билан қайтади.
Қозоғистонликлар тўрт турдан кейин тўққиз очко жамғарган ҳолда Н гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда. Гуруҳ пешқадами – Финландияда ҳам шунча очко бор, аммо финнлар қўшимча кўрсаткичлар бўйича олдинда жойлашган. Кейинги ўринларда 7 тадан очкога эга Дания ва Словения келмоқда.
Қозоғистонликлар сентябр ойидаги икки ўйинни ҳам ўз майдонида ўтказади. Аввалига Финландия қабул қилинади (7 сентябр), кейин – Шимолий Ирландия (10 сентябр) меҳмонга келади. Бу ўйинлар жамоанинг Евро-2024 йўлланмаси йўлидаги ҳал қилувчи ўйинлар бўлади.
Словения – Дания 1:1
Голлар: 1:0 – 25 Шпорар, 1:1 – 42 Ҳейлунд
Тўрт турда олти гол уриб, саралаш турнирида энг яхши тўпурар бўлиб олган Ҳейлунддек ҳужумчига эга Дания эса Словения билан ўйиндаги дурангдан кейин учинчи ўринга тушиб кетди. Бу ўйинда икки жамоага ҳам омад кулиб боқмади. Аввалига Эриксеннинг зарбаси дарвоза устунига текканди, кейинроқ Млакарнинг зарбасидан кейин тўсин данияликлар дарвозасини голдан сақлаб қолди.
Финландия – Сан-Марино
Голлар: 1:0 – 16 Камара, 2:0 – 39 Челлман, 3:0 – 65 Ҳоканс, 4:0 – 72 Ҳоканс, 5:0 – 74 Ҳоканс, 6:0 – 76 Пукки.

7 сентябр. Қозоғистон — Финландия, Дания — Сан-Марино, Словения — Шимолий Ирландия.
I гуруҳи
Швейцария – Руминия 2:2
Голлар: 1:0 – 28 Амдуни, 2:0 – 41 Амдуни, 2:1 – 89 Михэилэ, 2:2 – 90 Михэилэ.
🇨🇭 An outrageous outside of the foot assist from Shaqiri 🤤#EQSkills | @HisenseSports pic.twitter.com/oFcVf0jHmv
— UEFA EURO 2024 (@EURO2024) June 19, 2023
Исроил – Андорра 2:1
Голлар: 1:0 – 42 Шломо, 1:1 – 52 Росас, 2:1 – 61 Соломон.
Беларус – Косово 2:1
Голлар: 1:0 – 73 Морозов, 2:0 – 75 Эбонг, 2:1 – 87, пеналти Мурики.

9 сентябр. Косово — Швейцария, Руминия — Исроил, Андорра — Беларус.
Мавзуга оид
21:05 / 26.07.2024
Уларга бозорда талаб юқори. Евро-2024’да нархи ошган 10 футболчи
10:45 / 25.07.2024
«Евро-2024» футбол мусобақалари ёзувидан рухсатсиз фойдаланган шахс жаримага тортилди
11:42 / 21.07.2024
Италиялик ҳимоячи, «МЮ»нинг порлаган юлдузи ва Испаниядаги истеъдодлар. Евро-2024’нинг асосий кашфиётлари
14:07 / 19.07.2024