Ўзбекистон | 08:13 / 20.06.2023
14099
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 7 та тумандаги 12 маҳаллада электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳрида модернизация ва реконструкция ишлари сабаб еттита тумандаги 12та МФЙ айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Бугун, 20 июнь куни Тошкент шаҳридаги қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали хабар берди.

Ҳудудлар рўйхати:

  • Чилонзор туманининг: «Қозиробод» ҳамда «Кўркам» МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
  • Янгиҳаёт туманининг: «Хўжаучқун» ва «Виқор» МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
  • Шайхонтоҳур туманининг: «Чорсу» ва «Белтепа» МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
  • Бектемир туманининг: «Нурлийўл» ва «Забардаст» МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
  • Яшнобод туманининг: «Миришкор» МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
  • Мирзо Улуғбек туманининг: «Мевазор» ва «Заковат» МФЙ айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
  • Учтепа туманининг: «Нишабариқ» МФЙ айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид