Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш мақсадида 250 млн доллар ажратилади
Президент томонидан “Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида” фармон имзоланди.
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 1 йилга 250 млн доллар миқдорида фоизсиз маблағ ажратилади.
Банклар томонидан пахта-тўқимачилик кластерларига 2022 йилда ажратилган кредитларни қайтариш муддати 1 йилга узайтирилмоқда (250 млн доллар миқдоридаги қисм бўйича).
Газлама, трикотаж мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт қилувчи корхоналарни айланма маблағ билан таъминлаш учун Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига пул маблағларини ажратиш тартибига аниқлик киритилмоқда.
Жамғармага маблағлар қуйидаги тартибда ажратилади: 2023 йилда — 50 млн доллар, 2024 йилда — 150 млн доллар (2026 йил 1 январда қайтариш шарти билан).
Муқаддам 200 млн доллар миқдоридаги маблағларни 3 йил муддатга йиллик 4 фоиз ставкада ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган эди.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
20:28 / 14.05.2026
Интенсив боғдорчиликка ўтиш: президент эски боғларни янгилашни буюрди
20:32 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ягона марказлашган тизим яратилади
19:05 / 12.05.2026