Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владимир Норов пенсияга чиқди
Собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов нафақага чиққанини эълон қилди. У 2022 йил 30 декабрдан ҳозирга қадар Марказий Осиё халқаро институти директори вазифасида ишлаб келаётган эди.
Собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов нафақага чиққанини эълон қилди.
“Давлат ташкилотлари ва хорижий дипломатик миссиялардаги 45 йиллик фаолиятимдан сўнг нафақага чиқишга қарор қилдим. Қароримни қўллаб-қувватлагани учун Президент Шавкат Мирзиёевдан миннатдорман”, деб ёзган Норов ўзининг Linkedin’даги саҳифасида.
Маълумот учун, Владимир Норов 1955 йилда Бухорода туғилган. У турли йилларда турли мамлакатларда элчи сифатида фаолият кўрсатган (1998—2003 йилларда — Ўзбекистоннинг Германиядаги, ўриндошлик асосида – Полша ва Швейцариядаги элчиси, 2005—2006 йилларда — Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси, 2014 йилнинг 2 декабридан Ўзбекистоннинг Люксембургдаги элчиси). 2006 йил 12 июлдан 2010 йил 12 январгача Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган.
Владимир Норов 2017 йилнинг майида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига директор этиб тайинланган. 2019-2021 йилларда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби лавозимида ишлаган.
2021 йил 31 декабрь куни ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланади. Абдулазиз Комиловнинг истеъфога чиқиши фонида эса 2022 йил 9 сентябрь куни Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлигига келади. У 2022 йил 30 декабрдан ҳозирга қадар Марказий Осиё халқаро институти директори вазифасида ишлаб келаётган эди. Фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик даражасига эга.
Мавзуга оид
21:32 / 07.04.2026
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади?
16:56 / 07.03.2026
Қирғизистонда уч ёшгача бўлган ҳар бир бола давлатдан нафақа олади
15:41 / 03.02.2026
Камбағаллик чегарасидаги оилаларга нафақа ва ёрдам 6 ойга тайинланади
09:12 / 10.01.2026