Ўзбекистон | 17:00 / 21.06.2023
13211
3 дақиқада ўқилади

VoLTE технологияси Ўзбекистонда расман ишга туширилди

Mobiuz мобил оператори VoLTE хизматини кўрсата бошлаган илк операторга айланди.

Фото: Mobiuz

VoLTE («Voice over LTE» дан қисқартма) – бу 4G LTE тармоқларида қўнғироқларни амалга оширишга имкон берувчи технология ҳисобланади.

Кўп йиллар давомида тўртинчи авлод тармоқларига фақат юқори тезликдаги интернет тақдим этувчи восита сифатида қараб келинган. 4Gдан фойдаланаётган пайтда қўнғироқ бўлиб қолса, тармоқ автоматик равишда фақат 3G/2G га ўтиб қолган. VoLTE бундай ноқулайликни бартараф этишга ёрдам беради. У қўнгироқларга маълумотлар тўплами сифатида ишлов беради ва интернет-каналлари орқали боғланишга имкон яратади.

VoLTEʼнинг бир қатор устунликлари бор:

- Қўнғироқ қилинаётган абонент билан бир зумда боғланиш. Рақам териб, атиги бир неча сония ичида ҳар қандай абонент билан тезкор равишда уланиш мумкин (унда VoLTE бўлмаган тақдирда ҳам).

- Телефон суҳбати пайтида ўта тиниқ овоз. Бир-бири билан гаплашаётган абонентлар ўзларини худди ҳаётда ёнма-ён туриб суҳбат қураётгандек ҳис қилишади (иккала абонентда ҳам VoLTE ишлаши керак).

- Қўнғироқ пайтида мобил интернетдан фойдаланиш имконияти. Шундай вазиятлар бўладики, телефонда гаплашаётганда Telegram орқали жавоб ёзиш, электрон почтани текшириш, онлайн ўйинни давом эттириб қўйиш керак бўлади. Буларнинг барчаси VoLTE ёрдамида ишлайди.

“Mobiuz замонавий технологиялар ва ечимларни жорий этишга катта эътибор қаратмоқда. VoLTEʼни ишга тушириш – абонентларимиз учун қулайликлар яратиш йўлида катта қадам бўлди. Биз бу орқали тижорий мақсадларни қўзлаганимиз йўқ, хизматга уланиш ва ундан фойдаланиш бепул. Мақсадимиз Mobiuz хизматлари барча учун ва ҳар бир абонент учун қулай бўлишида. VoLTE чексиз имкониятларни тақдим этади”, - дея изоҳ берди Mobiuz Бош директорининг маркетинг ва сотувлар бўйича ўринбосари Лола Филатова.

Биринчи босқичда VoLTE хизматидан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида жойлашган ва рақамлари ушбу шаҳарлардан рўйхатдан ўтган абонентлар фойдаланиши мумкин. Хизмат Mobiuz мобил иловасида фаоллаштирилади. Қолган ҳудудларга VoLTE босқичма-босқич киритилиб боради.

Mobiuz барчани VoLTE имкониятларини синаб кўришга, “Xotirjam” тариф режалари билан чексиз ижтимоий тармоқлар ва қўнғироқлардан баҳраманд бўлишга таклиф қилади.

Қўшимча маълумотлар ва саволлар билан 0890, (+998) 97 1300909 рақамларига, Telegram’даги Mobiuz чат-ботига ёки Instagram Direct’га мурожаат қилишингиз мумкин. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид