Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрдан Ўзбекистонга гепатитга қарши дорининг навбатдаги партияси етказилди
12 мингдан ортиқ дори воситалари Вирусология институти томонидан беморларга тақсимланади.
Жорий йилнинг 17 июнь куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган «С» гепатитига қарши дори воситасининг навбатдаги қисмини Шарм-ал-Шайхдан Тошкентга бепул етказиб берди, деб хабар қилмоқда «Дунё».
Умумий ҳажми 12 мингдан ортиқ дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади.
Миср ҳукумати «100 миллион соғлом ҳаёт» миллий дастурни ишлаб чиқиб, уни муваффақиятли амалга оширмоқда. Бунда асосий эътибор дунёнинг машҳур фармацевтика компаниялари билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтиришга қаратилмоқда.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026