Ўзбекистон | 14:58 / 23.06.2023
11707
1 дақиқада ўқилади

Янгийўлда 15 гектар ғалладан бўшаган ер майдони ёниб кетди

Янгийўл туманида ғалладан бўшаган ер майдонида йирик ёнғин содир бўлди.

Бугун, 23 июнь куни соат 11:33 да Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Саид ота» МФЙ ҳудудидаги йўл ёқасида тахминан 15 гектар ғалладан бўшаган ер майдонда ёнғин содир бўлган.

Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:56 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:10 да ўраб олинган ва 14:10 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча деҳқонлар, фермерлар ва фуқаролардан ғалладан бўшаган ер майдонларини ёнғиндан сақлаш ишига масъулият билан қарашни сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид