Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон тинчликсевар мамлакатлар рейтингида 87-ўринни эгаллади
Рейтинг учта мезон — ижтимоий хавфсизлик, ички ва халқаро можаролар кўлами, қуролланиш даражаси бўйича тузилган.
Глобал тинчлик индексига (Global Peace Index) кўра, сўнгги 15 йил ичида тинчликсеварлик индекси 3 фоиздан кўпроққа камайди. Эски ва янги можаролар, пандемия, сиёсий ва маданий қутбланиш бунга асосий сабаб бўлгани айтилмоқда.
Қайд қилинишича, тинчликсевар жамиятларда даромадлар юқори даражада ўсади, валюта кучлироқ бўлади ва кўпроқ хорижий инвестициялар жалб қилинади, бунда сиёсий барқарорлик ва фуқароларнинг бахтиёрлик туйғуси кучаяди.
Зўравонликнинг иқтисодий таъсирини ҳисоблаш мумкин: харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича 16,5 триллион доллар ёки жами глобал ялпи ички маҳсулотнинг 10,9 фоизи - сайёрадаги ҳар бир одам учун 2117 долларни ташкил қилади.
Бу маълумотлар 2022 йилги Глобал тинчлик индекси бўйича эълон қилинган хулосаларда акс этган. У Иқтисодиёт ва тинчлик институти (IEP) халқаро таҳлилий маркази томонидан тузилган бўлиб, дунё аҳолисининг 99,7 фоизи истиқомат қилувчи 163 мустақил давлат ва ҳудудларни қамраб олади. Рейтингда учта мезон (ижтимоий хавфсизлик, ички ва халқаро можаролар кўлами, қуролланиш даражаси) бўйича гуруҳланган 23 та кўрсаткичга асосланган.
Сўнгги 15 йил ичида Глобал тинчлик индексининг ўртача кўрсаткичи 3,2 фоизга пасайган. Бу унчалик кўп эмасдек туюлади. Бироқ, шу давр ичида дунёда қочқинлар ва ички кўчирилганлар сони кескин ошиб, 100 миллионга етган. Бу тарихдаги энг юқори кўрсаткичдир.
Global Peace Index рейтингига кўра, Исландия, Янги Зеландия ва Ирландия дунёнинг энг тинчликсевар мамлакатлари ҳисобланади. Юқори ўнталикдан Дания, Австрия, Португалия, Словения, Чехия, Сингапур ва Япония ҳам жой олган.
2021 йил билан таққослаганда Ўзбекистон ушбу рейтингда бир поғона пастлаб, 87-ўринда қайд этилган. (2020 йилда 103-ўрин, 2019 йилда 102-ўрин, 2018 йилда 104-ўрин).
Таққослаш учун Қирғизистон 91-, Тожикистон 92-, Қозоғистон 97-, Туркманистон 103-ўринда қайд этилган. Афғонистон 163 мамлакат орасида сўнгги ўринни эгаллади. Энг қуйи поғоналарда – Жанубий Судан, Россия, Сурия ва Яман.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026