Пригожин қуролли исён иши бўйича тергов остида қолмоқда — ОАВ
Аввалроқ, унга нисбатан очилган жиноят иши тугатилгани ҳақида хабар берилган эди.
«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин қуролли исён бўйича очилган жиноят иши бўйича асосий гумондор бўлиб қолмоқда, тергов ишлари ФҚБ томонидан ўтказиляпти. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Жиноят иши 23 июнь куни очилган, аммо Беларус президенти Александр Лукашенко томонидан ўтказилган музокаралардан сўнг, тугатилиши эълон қилинган эди. Музокаралар натижасида «вагнерчилар» Москвага юришни тўхтатиб, дала лагерларига қайтиши эълон қилинди.
«Коммерсантъ» хабарига кўра, жиноят иши қўзғатиш қарори ҳали бекор қилинмаган, исён бўйича тергов давом этмоқда. Нашр манбасига кўра, бошқа қарор қабул қилиш учун ҳали орадан жуда оз вақт ўтган. Жиноят ишининг қачон тугатилиши ҳақида хабар берилмаган.
24 июнь куни тонгда Евгений Пригожин Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгуни «Вагнер»га зарба берганликда айблади ва Москвага «адолат марши»ни бошлаганини эълон қилди.
Россия президенти Владимир Путин «Вагнер» жангчиларини қуролли исёнда айблади ва «Бу орқадан урилган зарба, хиёнат», деди.
Шу куни тунда Беларус президенти Александр Лукашенко «Вагнер» раҳбари Евгений Пригожин билан муваффақиятли музокара ўтказганини маълум қилди.
«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин жангчилари билан Москвага юришни тўхтатиб, орқага, дала лагерларига қайтишини эълон қилди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков «вагнерчилар» ва Евгений Пригожинга нисбатан очилган жиноят иши тугатилишини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024