Жамият | 10:21 / 26.06.2023
18262
2 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг баъзи ҳудудларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади

Фото: Getty images

Тошкент шаҳрида «режали электр таъминотидан узиш» давом этади. Шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг 7 та маҳалласида кечки вақтача электр таъминоти узилишини эълон қилди.

«Узоқ вақт давомида фойдаланишда бўлган электр таъминоти кабеллари, трансформаторларни модернизация қилиш ҳамда шу орқали истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси этказиб беришини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, 26 июн куни қуйидаги манзилларда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Соат 16:00 гача:

- «Ракатбоши», «Муҳандислар», «Эски Жалойир» МФЙларида қисман;

Соат 17:00 гача:

- «Қозиробод», «Катта Қозиробод», «Тонг юлдузи» ва «Файзиобод» МФЙларида қисман;

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди», дейилади шаҳар ҳокимлиги эълонида.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид