Telegram'да stories'лар қўйиш мумкин бўлади
Июль ойи бошларида Telegram мессенжерида янги функция – Stories'лар (ҳикоялар) пайдо бўлади. Илова асосчиси Павел Дуровнинг айтишича, бу билан тармоқ янада ижтимоийлашади. У сторис функционали бошқа тармоқлардан қолишмайдиган бўлишини айтди.

Фото: Дуров эълон қилган видеодан кадр
Дуровнинг сўзларига кўра, кўп йиллар давомида фойдаланувчилардан келган сўровларнинг ярмидан кўпи “Ҳикоялар” билан боғлиқ бўлган.
“Дастлаб, биз бунга қарши эдик, чунки “Ҳикоялар” – Stories аллақачон ҳамма жойда бор. Бироқ, агар биз фойдаланувчиларни тингламаганимизда ва мавжуд форматларда янгилик киритмаганимизда, Telegram – Telegram бўлмас эди. Шундай қилиб, биз тез орада Telegram'да Stories'ни ишга туширамиз”, – дея эълон қилди мессенжер асосчиси.
Маълум бўлишича, янги функция чатлар рўйхатининг юқори қисмида жойлашади. Шунингдек, ҳикояларнинг махфийлиги сақланади: сиз сторисни ким кўришини ўзингиз ҳал қиласиз, бошқаларнинг сторисларини ҳам яшириб қўйишингиз мумкин.
Бундан ташқари, сторисда машҳур ижтимоий тармоқлар каби фото ва видеоларни таҳрирлаш, улар устига ёзиш ва бошқаларни белгилаш имкони бўлади. Камерадан фойдаланишда эса Telegram видеохабарлари каби иккита камерани қўллаб-қувватлаш хизмати бўлади.
Ҳикоянинг профилда қолиш муддатини ҳам фойдаланувчининг ўзи белгилайди: ҳикоя 6, 12, 24 ёки 48 соатда тугашини ёки доимий равишда қолишини танлаш мумкин.
Ишлаб чиқарувчиларга кўра, бу функция гуруҳ ва каналлар эгаларига боғланган, фаол фойдаланувчилар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш имкониятини беради.
Дуров бу янгилик Telegram'да янги давр бошланганидан хабар беришини айтиб, илова янада ижтимоийроқ бўлишини билдирган.
Шунингдек, Павел яна бир бор асосий рақобатчиси – WhatsApp уларга тақлид қилишда давом этаётганига ишора қилган.
“Биз бу тақлидни илтифот сифатида қабул қиламиз – бу бизнинг етакчилик қилаётганимизни кўрсатади. Рақобатчиларимиз етиб олишга ҳаракат қилишса-да, биз юқори сифатли хусусиятларни жорий этишда давом этамиз”, – дея изоҳлаган Павел Дуров иловадаги янгиланишларни.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Илон Маск аста-секин сиёсатдан кетишга ваъда берди
Жаҳон | 00:53
-
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди
Жамият | 23:56 / 20.05.2025
-
Путин ва Трамп мулоқоти: бу гал ҳам ҳеч қандай натижа бўлмади
Жаҳон | 23:48 / 20.05.2025
-
Хитой космик станциясидан номаълум микроб штамми топилди
Фан-техника | 23:35 / 20.05.2025
Мавзуга оид

20:25 / 20.05.2025
Франция Павел Дуровнинг АҚШга боришига рухсат бермади

12:55 / 19.05.2025
Telegram асосчиси Руминияда цензура жорий этишдан бош тортди

12:00 / 19.05.2025
Дуровни ҳайратлантира олган ва Telegram’ни ўзбек тилида «гапиртирган» тадбиркор: Тимур Бакиев билан суҳбат

20:26 / 15.05.2025