Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2022 йилда ядровий қуролланиш пойгасига 82 миллиард доллар ажратилди
Ядро арсеналининг кўлами бўйича Россия, АҚШ ва Хитой дунёда етакчилар ҳисобланади.
Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага (ЯҚТТШ) бу йил 55 йил тўлди, бироқ бу соҳага сармоя киритилиши бўйича баҳслар шу кунгача давом этмоқда.
2022 йилда ядровий қуролланиш пойгасига йўналтирилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 82 миллиард доллардан ошди, деб хабар берди Anadolu.
ЯҚТТШ БМТ Қуролсизланиш бўйича қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган кўп томонлама халқаро ҳужжат бўлиб, ядровий қуролга эга бўлган давлатлар доирасини кенгайтиришга мустаҳкам тўсиқ ўрнатиш, шунингдек, қуролли можаролар эҳтимолини чеклаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Шартнома 1968 йил 12 июнда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан тасдиқланди ва 1970 йил 5 мартда кучга кирди. 1995 йилда ҳеч қандай қўшимча шартларсиз муддатсиз узайтирилди.
Ҳозирда ядро қуролига эга давлатлар қаторига АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция, Ҳиндистон, Покистон, Исроил ва Шимолий Корея киради. Шу билан бирга, ядро қуроллари сони бўйича Россия, АҚШ ва Хитой ҳукмрон кучлар саналади.
Statista тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, дунёда 12,5 мингдан ортиқ ядро каллаклари мавжуд. Россия жанговар каллаклар сони бўйича етакчи ҳисобланади - 5889 дона. Ундан кейин АҚШ – 5244 жанговар каллак ва Хитой – 410 дона. Франция 290 та ядро каллакларига, Британия 225 та, Покистон 170 та, Ҳиндистон 164 та, Исроил 90 та ва Шимолий Корея 20 та ядро каллакларига эга экани тахмин қилинмоқда.
Стокголм тинчлик тадқиқот институти (СТТИ) ҳисоботига кўра, бутун дунёда ядро каллаклари сони қисқаришда давом этмоқда, бироқ бу асосан АҚШ ва Россияда фойдаланилмаган каллакларнинг утилизация қилиниши билан боғлиқ.
Шу билан бирга, глобал миқёсда фаол жанговар каллаклар арсеналини қисқартириш жараёни узоққа чўзилмоқда ва янги жанговар каллакларни ишлаб чиқариш тўхтамаяпти.
АҚШ ва Россия ядро арсеналларини, ракета учириш тизимларини, ядровий қурол ташувчиларни, жумладан, самолёт ва сув ости кемаларини, ядро қуроли ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш бўйича кенг кўламли дастурларни амалга оширмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 06.06.2026
Украина БМТ Хавфсизлик кенгашини фавқулодда йиғилишга чақирди
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
22:50 / 01.06.2026