Австрия ЕИ даражасида Украина учун хавфсизлик кафолатларига қарши чиқди
Вена Европа Иттифоқи саммитида Киев учун хавфсизлик кафолатларига рози бўлмайди, дея маълум қилди Австрия канцлери Нехаммер. Германия ҳукумати раҳбари Шолц Киев билан музокараларни давом эттиришга ваъда бермоқда.
Австрия Европа Иттифоқи даражасида Украина учун хавфсизлик кафолатларининг қабул қилинишига қарши чиқди. Австрия канцлери Карл Нехаммер 29 июнь, пайшанба куни бўлиб ўтган ЕИ саммитининг биринчи кунида унинг мамлакати бундай мажбуриятларга розилик беришдан бош тортишига ишора қилди. Ирландия, Кипр ва Малта ҳам худди шундай позицияни эгаллади, дея қўшимча қилди Австрия ҳукумати раҳбари. «Бизга нейтрал давлатлар сифатида улар (хавфсизлик кафолатлари) бу шаклда мавжуд бўлолмаслиги аниқ», деб тушунтирди Нехаммер.
Икки кунлик йиғилиш арафасида Европа Иттифоқига аъзо баъзи давлатлар Брюсселни уруш тугаганидан кейинги давр учун Киевга хавфсизлик кафолатлари масаласида иштирок этишга чақирди. Булар ҳарбий ёрдам бўйича аниқ ваъдалар ёки ҳужум содир бўлган тақдирда ёрдам бериш мажбуриятларини ўз ичига олиши мумкин, дея таъкидлайди dpa.
Шу билан бирга, Германия канцлери Олаф Шолц хавфсизлик кафолатлари мавзусини қисқача изоҳлади. Германия ҳукумати раҳбари «федератив республика ўзининг энг яқин иттифоқчилари билан узоқ вақтдан бери Украина бўйича бундай музокараларни олиб бормоқда ва уларни давом эттиради», деди.
Айни пайтда, саммит иштирокчиларининг якуний коммюнике лойиҳаси хавфсизлик кафолатлари ҳақида эмас, балки хавфсизлик ваъдалари ҳақида бўлиб, қоида тариқасида, тўғридан тўғри ҳарбий ёрдамни назарда тутмайди, дея қайд этади dpa. «Европа Иттифоқи ва аъзо давлатлар ҳамкорлар билан биргаликда Украинага узоқ муддатли мудофаа, тажовузкорлик ҳаракатларининг олдини олиш ва барқарорликни бузиш ҳаракатларига қарши туришда ёрдам берадиган келажакдаги хавфсизлик ваъдаларига ҳисса қўшишга тайёр», — дея ёзади агентлик ҳужжатдан иқтибос келтирган ҳолда.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024