Ўзбекистон | 09:30 / 30.06.2023
4873
2 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалигида cувдан фойдаланишда Испания тажрибаси қўлланади

19-23 июнь кунлари қишлоқ хўжалигида cувдан оқилона фойдаланиш тажрибасини ўрганиш бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Испанияга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Kun.uz

Ташриф чоғида ишчи гуруҳ аъзолари Испания Ирригаторлар миллий федерацияси (FENACORE), Гвадалкивир дарёси гидрографик конфедерацияси, Негратин сув омбори, Андалусия ва Мурсия автоном ҳамжамиятларида пахтачилик, сабзавот, шоличилик йўналишларига ихтисослашган қишлоқ хўжалиги кооперативлари фаолияти билан яқиндан танишди. Уларнинг қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларини кенг қўллаш, сувни ҳисобини юритиш ва тақсимлаш, ирригация тизимини бошқариш каби соҳалардаги тажрибаси ўрганилди

Испан муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, бугунги кунда Ўзбекистонда ирригация тизимини ислоҳ қилиш борасида ишлаб чиқилаётган стратегия доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларга малакали испан мутахассисларини консультант сифатида жалб қилиш масаласини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Испаниянинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш ускуналари, шўр ва зах сувларни тозаловчи фильтрлар, насослар, сув ҳавзалари ва резервуарлари, иссиқхоналар учун суғориш тизимлари ишлаб чиқарувчи энг илғор ва етакчи компанияларига ташриф буюрилиб, улар билан қишлоқ хўжалиги соҳасида сув тежаш технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар доирасида ҳамкорлик қилишга келишилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид