ЕИ Украина бўйича тинчлик саммитига тайёргарликни кучайтиряпти
Саммитнинг биринчи куни якунлари бўйича Европа Иттифоқи раҳбарлари Киевнинг «тинчлик формуласи»ни максимал даражада қўллаб-қувватлаш учун халқаро алоқаларни фаоллаштириш режаларини маълум қилди.
Европа Иттифоқи давлатлари Киев таклиф қилган «тинчлик формуласи»ни қўллаб-қувватлаш учун халқаро тинчлик саммитини режалаштиришда Украинага кўпроқ ёрдам бериш ниятида. Бу ҳақда dpa агентлиги 29 июнь, пайшанба куни бўлиб ўтган ЕИ етакчилари саммитининг биринчи куни якунлари бўйича баёнотга таяниб хабар бермоқда.
Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларининг баёнотида айтилишича, Европа Иттифоқи давлатлари «тинчлик формуласи»ни максимал даражада халқаро қўллаб-қувватлашни таъминлаш учун алоқаларни фаоллаштириш ниятида. Шу нуқтайи назардан, Украина президенти Володимир Зеленский Швейцарияда ўтказишни таклиф қилган глобал тинчлик саммити ҳам тилга олиняпти. Тадбирнинг аниқ санаси ҳали аниқлаштирилмаган.
Киев саммитда Украина «тинчлик формуласи»ни қўллаб-қувватлайдиган имкон қадар кўпроқ давлатлар иштирок этишини кутмоқда. Формулага Россия қўшинларини Украина ҳудудидан тўлиқ олиб чиқиб кетиш, барча ҳарбий асирларни озод қилиш, ҳарбий жиноятчилар устидан суд жараёни ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари киради.
Май ойида The Wall Street Journal Франция президенти Эммануэл Макрон Зеленскийга Парижда тинчлик саммити ўтказиш таклифи билан чиққанини аниқлади. WSJ маълумотларига кўра, Европа расмийлари ва дипломатлари унга Бразилия, Ҳиндистон, Хитой ва Саудия Арабистонини жалб қилмоқчи. Бундан ташқари, саммитда АҚШ президенти Жо Байден ва НАТОнинг бошқа етакчилари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024
The Telegraph: Трамп режаси Британия қўшинларини Украина чегарасига жойлаштиришни назарда тутади
11:08 / 09.11.2024