Францияда тартибсизликлар туфайли 700 дан ортиқ киши қўлга олинди
Францияда ўсмирнинг полициячи томонидан ўлдирилгани билан боғлиқ тартибсизликлар давом этмоқда. Наэл М.нинг дафн маросими Нантерда бўлиб ўтди.

Фото: AP
27 июн куни Францияда 17 ёшли Наэл М.нинг полициячи томонидан ўлдирилгани туфайли бошланган ва ўшандан бери давом этаётган тартибсизликлар пайтида, 2 июл куни 719 та янги қўлга олишлар амалга оширилди, улардан 194 таси Парижда. Бу ҳақда Франция Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Таққослаш учун: 30 июндан 1 июлга ўтар кечаси бутун мамлакат бўйлаб 1300 киши қўлга олинди. 2 июлга ўтар кечаси Марсел, Ницца ва Страсбургда фуқаролар ва полиция ўртасида алоҳида тўқнашувлар қайд этилган. Хусусан, Марсел марказида полиция ва ёшлар ўртасида кечгача тўқнашувлар содир бўлди. Ушбу жанжал пайтида полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Парижда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Елисей майдонларини кучайтирилган ҳолда қўриқлашди.
1 июл куни пойтахт чеккасидаги Нантерда Наэл билан видолашув маросими бўлиб ўтди. Масжиддаги маросимга юзлаб одамлар йиғилди, деб ёзади Le Figaro газетаси. Марҳумнинг яқинлари илтимосига кўра, ОАВ вакиллари видолашув ва дафн маросимига киритилмаган. Масжидда ҳеч қандай ҳодиса қайд этилмаган.
Шу куни, 1 июлда Франция президенти Эммануэл Макрон Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга Германияга режалаштирилган ташрифини 2 июлдан 4 июлга қолдириши ҳақида маълум қилди. Германия давлати раҳбари матбуот хизмати Штайнмайер Макроннинг ташрифи бекор қилинганидан афсусда эканлигини, бироқ Франциядаги мавжуд вазият фонида бу қарорни тушунишини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:21
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
Мавзуга оид

10:47 / 31.05.2025
Макрон Фаластинни тан олишни «маънавий бурч» деб атади

23:26 / 30.05.2025
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади

21:21 / 28.05.2025
Франция янги атом сувости кемасини тақдим этди

20:15 / 27.05.2025