Намойишчилар Париж чеккасида мэрнинг уйига ҳужум қилди
Намойишчилар машинада Париж яқинидаги коммуна мэрининг уйи ҳовлисига кириб, кейин уни ёқиб юборди. Сиёсатчининг хотини ва боласи жабр кўрди.
Францияда давом этаётган тартибсизликлар чоғида 2 июл, якшанбага ўтар кечаси Париж яқинида бир гуруҳ намойишчилар Л’Ай-ле-Роз коммунаси мэри Венсан Жанбрюннинг уйи панжарасини бузиб кирди, деб хабар беради France24. Номаълум шахслар ҳудудга кириб борган, шундан сўнг автомашинага ўт қўйиб, уй панжарасини бузиб кирган, шунингдек, мэр оиласининг машинасини ва чиқинди қутиларини ёқиб юборган.
Жанбрюннинг ўзи, ОАВ маълумотларига кўра, ўша пайтда иш жойида эди, бироқ унинг рафиқаси ва икки фарзанди уйда бўлган. Улар боғ орқали воқеа жойидан қочишга уринган, бироқ ҳужумчилар уларга қарата петардалар отишни бошлаган, деб хабар беради Franceinfo радиостанцияси. Аёл ва болалардан бири жароҳатланган.
Шу муносабат билан Франция прокуратураси одам ўлдиришга уриниш бўйича жиноий иш қўзғатди, деб хабар бермоқда ОАВ. Бундан ташқари, ҳодиса юз берган куни эрталаб France24 телеканалининг воқеа жойидаги мухбири Жанбрюннинг уйи “бутунлай талон-торож қилингани” ҳақида хабар берди.
Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакатнинг бир қанча шаҳарларида 27 июндан бери давом этаётган тартибсизликлар муносабати билан баёнот бериши кутилмоқда. Намойишларга полициячи отиб ўлдирган 17 ёшли ўсмирнинг ўлими сабаб бўлган.
Мавзуга оид
08:31 / 14.11.2024
Париж прокуратураси Марин Ле Пенга 5 йиллик қамоқ жазосини талаб қилмоқда
09:30 / 25.10.2024
Ливанга ёрдам бериш учун Парижда тахминан 1 млрд евро йиғилди
22:36 / 24.10.2024
Париждаги Нотр-Дам соборига кириш пулли бўлади
09:30 / 09.09.2024