Жаҳон | 09:08 / 05.07.2023
6340
2 дақиқада ўқилади

Шолц Руминияга Шенгенга киришида ёрдам беришини маълум қилди

Германия Европа Иттифоқида Руминия ва Болгариянинг Шенген зонасига қўшилиш имкониятини доимий равишда муҳокама қилмоқда, деди Германия канцлери. 

Фото: XNUMX

Германия канцлери Олаф Шолц Германия Руминияни йил охиригача Шенген ҳудудига қўшилишида қўллаб-қувватлашига ваъда берди. Берлин Бухарестни «бу йил тўлақонли аъзо» бўлиш истагида қўллаб-қувватлайди, деди Шолц 4 июль, сешанба куни Германия пойтахтида Руминия бош вазири Марчел Чолаку билан учрашувдан сўнг. 

AFP агентлиги келтирган канцлернинг сўзларига кўра, мамлакатнинг бу йўналишдаги «катта саъй-ҳаракатлари»ни «етарлича қадрлаш» керак. Германия Руминия ва Болгариянинг Шенген ҳудудига қўшилиш имкониятларини «Европа Иттифоқидаги дўстлар» билан «доимий» муҳокама қилмоқда, деди Шолц. 

Руминия ҳукумати раҳбари Чолаку, ўз навбатида, Германия ўзини «Руминиянинг ҳақиқий дўсти» сифатида кўрсатганини айтди. Унинг таъкидлашича, Руминиянинг Шенгенга қўшилишининг «асоссиз блокадаси» Европа бирлигига путур етказади. 

2022 йил декабрь ойида Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқининг ички ишлар ва адлия бўйича кенгаши йиғилишида Руминия ва Болгариянинг Шенген ҳудудига қўшилиш ҳақидаги аризалари Австрия ва Нидерландиянинг овозлари билан рад этилди. Шу билан бирга, ЕИ давлатлари Хорватиянинг 2023 йил 1 январдан бошлаб Шенген ҳудудига киришини маъқуллади. 

Мавзуга оид