ОАВ: Пригожинга Шойгу топширган мукофот тўппончаси қайтариб берилди
«Вагнер» ХҲК асосчиси ўзининг ёзги уйида тинтув пайтида олинган қурол учун Санкт-Петербургдаги «ФСБ» идорасига шахсан келди, деб ёзади журналистлар.

Фото: Reuters
«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) асосчиси Евгений Пригожинга 4 июль куни 24 июнь куни Санкт-Петербург яқинидаги «Северный Версаль» посёлкасидаги уйида тинтув пайтида қўлга киритилган қурол қайтарилди, деб ёзади «Фонтанка» чоршанба, 5 июль куни. Нашрга кўра, гап бошқа нарсалар қаторида ХҲК раҳбарига Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу томонидан тақдим этилган Glock мукофот тўппончаси ҳақида бормоқда.
Журналистларнинг таъкидлашича, эгасига қайтарилган арсеналлар орасида иккита «Сайга» карабини, Австриянинг Steyr Mannlicher милтиқ карабини, «АРка» ярим автоматик милтиғи, яна бир нечта милтиқ ва тўппонча бор. Уларнинг сўзларига кўра, Пригожин «ФСБ»нинг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бошқармасига қурол-яроғларни олишга расман таклиф қилинган.
Аввалроқ «Фонтанка» ҳамда бошқа ОАВ ва Telegram-каналлари қуролли исён бўйича тергов доирасида Санкт-Петербургда тинтув ўтказиш чоғида Евгений Пригожинга қутиларда топилган 10 миллиард рубль ҳам қайтарилгани ҳақида хабар берган эди. Пригожиннинг ўзига кўра, бу пуллар «Вагнер гуруҳи» жангчиларининг маошлари ва қурбонларнинг яқинларига тўловлар учун мўлжалланган.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хоразмда Россиядан депортация бўлганларга сохта паспорт тайёрлаб бериш билан шуғулланган гуруҳ аниқланди
Ўзбекистон | 12:45
-
Кўксаройда Роберт Фицони расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 12:06
-
Ҳафта давомида ёмғирли кунлар бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 12:05
-
Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 11:40
Мавзуга оид

11:33 / 24.02.2025
Шри-Ланкада “адвокат” суд залида гумонланувчини отиб ташлади

22:12 / 25.09.2024
FT: Евгений Пригожин пулларни яширин равишда ғарб банклари орқали ўтказган

15:22 / 25.06.2024
Пригожиннинг «адолат марши»га бир йил. «Вагнер» ва воқеа қаҳрамонлари тақдири қандай кечди?

14:50 / 24.06.2024