Ўзбекистон | 08:31 / 07.07.2023
2858
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ёшлар кадрлар алмашинуви бўйича Японияга юборилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Такаши Ҳатори, Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Бито Ёшибуми бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. 

Фото: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Учрашувда кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар лойиҳалари доирасида алмашинув нотаси ҳамда лойиҳани бажариш бўйича Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан грант битими имзоланди. Лойиҳа қиймати 2,2 млн долларни ташкил этиб, унинг доирасида 2024 йили вазирлик ва идоралар вакилларига магистратура (18 та) ва докторантурада (1 та) ўқиш имкони яратилади.

Лойиҳа доирасида иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, тиббиёт ва ҳамширалик, меҳмонхона менежменти, автомобилсозлик ҳамда япон тилини ўргатиш каби йўналишларда таълим бериш режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид