Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтириш режаси бўйича келишиб олди
500 миллион евро ажратишни назарда тутувчи лойиҳани ишлаб чиқишга Украинага етарли миқдорда снаряд ва ракеталарни етказиб беришдаги қийинчилик сабаб бўлди.
Фото: Getty Images
ЕИга аъзо давлатлар ҳукуматлари ва Европарламент вакиллари 6 июль, пайшанба куни Европа мудофаа саноатини ишлаб чиқариш қувватларини жадал кенгайтириш учун молиявий рағбатлантириш режаси бўйича келишиб олди. У май ойида Еврокомиссия томонидан таклиф қилинган ва Европа Иттифоқи бюджетидан 500 миллион евро ажратишни назарда тутади.
Келишув Европа Иттифоқининг Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги қатъиятининг яна бир исботидир, деди ҳозирда Европа Иттифоқи кенгашига раислик қилаётган Испания мудофаа вазири Маргарита Роблес. Шунингдек, у Европа Иттифоқининг мудофаа технологиялари ва саноат базасини мустаҳкамлаш мажбуриятини намойиш этади ва Европа Иттифоқи фуқароларининг узоқ муддатли хавфсизлиги ва мудофаасини таъминлайди, деди у.
Лойиҳани ишлаб чиқишга Европа Иттифоқи давлатларининг Украинага етарли миқдорда артиллерия ўқ-дорилари, шунингдек, ҳужумни қайтариш учун ракеталар билан таъминлашдаги қийинчиликлар сабаб бўлди. Ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши Украина қуролли кучлари учун кейинги қийинчиликларнинг олдини олиш, шунингдек, Европа Иттифоқи давлатларининг ўзини ўзи ҳимоя қилиш қобилиятини ва ўқ-дорилар етарли захирасини сақлаб қолишини таъминлашга қаратилган.
Келишув Европа Иттифоқи Кенгаши ва Европа парламенти томонидан расман тасдиқланиши керак. Регламент июль ойи охиригача кучга кириши мумкин, дея қайд этади dpa Европа Иттифоқидаги манбаларга таяниб.
Мавзуга оид
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
10:20 / 23.03.2026
WP: Орбанга яқин шахслар ЕИ йиғилишлари ҳақида Москвага ахборот берган
15:21 / 21.03.2026
ЕИ Хитойдан биринчи марта унга етказиб берганидан кўра кўпроқ автомобил импорт қилди
13:05 / 19.03.2026