Ўзбекистон | 08:57 / 09.07.2023
36351
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида 2 аёл сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Улар кучли жала вақтида тошқин сувлари учун мўлжалланган қувурга кириб олган.

Фото: Наманган вилояти ФВБ

Қамчиқ довонида наманганлик икки аёл жасади топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Наманган вилояти ФВБ матбуот хизмати бунга муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 7 июл куни М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали — Ўш автомобил йўлининг Тошкент-водий йўналишида икки аёл (уларнинг иккиси ҳам 23 ёшда бўлган) тоғ баландлигидаги йирик шохли молларини соғиш учун кетаётган бўлган.

Соат 19:20 дан 19:27 гача кучли жала ёғиши кузатилган. Аёллар эса бу пайтда сел тошқин сувлари учун махсус мўлжалланган 1200 диаметрли темир қувур ичига кириб олган. Шу вақтда 40−50 метр куб миқдоридаги сел келиб, аёлларни қувур ичидан «Резаксой»нинг 400 метр оқими бўйлаб олиб кетган.

Сойни сел массасидан тозалаш жараёнида уларнинг жасади топилган.

Ҳозирда ИИБ тезкор-тергов гуруҳи томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид