Ўзбекистон | 11:01 / 09.07.2023
13205
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда 100 ёшли отахон сайлов участкасига ўзи бориб овоз берди

У сайловга 95 ёшли турмуш ўртоғи ва 15 нафар оила аъзоси билан биргаликда борган.

Сурхондарёликлар ҳам муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишмоқда. Сайлов участкаларидан сайловчиларнинг қадами узилмаяпти.

Ҳатто нуроний отахонлар-у онахонларнинг ўзлари оила аъзолари билан сайлов участкасига келиб, ўз номзодига овоз беришмоқда.

Жумладан, вилоятнинг Денов туманида жойлашган 690-сайлов участкасида Чим маҳалласида яшовчи, 100 ёшни қаршилаган Хуррам бобо Эшқобилов овоз берди. У сайловга 95 ёшли турмуш ўртоғи Урпия момо Эшқобилова ҳамда 15 нафар оила аъзоси билан биргаликда ташриф буюрган.

Сайлов участкасига раиси Жамшид Пардаевга кўра, мазкур  участкада 2 423 нафар фуқаро сайловида овоз бериши учун рўйхатга олинган. 116 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берган.

Мавзуга оид