Иқтисодиёт | 19:20 / 27.06.2026
123
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилоят солиқ бошқармасига раҳбар тайинланди

Тайинловга қадар Акмал Валиев Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган.

Солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан Акмал Хамзаевич Валиев Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Акмал Валиев 1975 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. 1998 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

У Самарқанд вилояти солиқ органларида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган.

2024 йилдан Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган.

Акмал Валиев солиқ хизматининг 2-даражали маслаҳатчиси махсус унвонига эга.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид