Спорт | 20:54 / 10.07.2023
17475
1 дақиқада ўқилади

2025 йилги қишки Осиё ўйинлари Хитойда ўтади 

Харбин шаҳри 2025 йил ўтказиладиган IX қишки Осиё ўйинлари мезбонлигини қўлга киритди. 

Фото: Pixabay

Бангкокда ўтган Осиё Олимпия кенгашининг Бош Ассамблеясида Осиё миқёсида ўтказиладиган бир қатор йирик мусобақалар бўйича қарор қабул қилинди. 

Унга кўра, 2023 йил ноябрь ойида Таиланднинг Бангкок ва Чонбури шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган VI Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари 2024 йил февраль-март ойларига қолдирилди. 

Хитойнинг Харбин шаҳри 2025 йил ўтказиладиган IX қишки Осиё ўйинлари мезбонлигини қўлга киритди. 

2029 йилги қишки Осиё ўйинларига Саудия Арабистонининг Трожена шаҳри мезбонлик қилади. Ушбу шаҳар ҳозир янгидан қурилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид