Ўзбекистон | 15:25 / 10.07.2023
10728
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳайвонот боғида фламинго болалади

Тошкент ҳайвонот боғида 3 та пушти фламинго жўжалари дунёга келди.

Пойтахт ҳайвонот боғида узоқ кутилган ушбу тадбир биринчи марта кенг қўриқхона ва ташриф буюрувчиларнинг яқинлигидан қушларнинг доимий стресси камайтирилгани туфайли содир бўлди.

Айни пайтда жўжаларнинг патлари ранги кулранг, аммо кейинги бир неча ой ичида пушти рангга ўзгаришини кузатиш мумкин бўлади.

Ёш қушлар ҳайвонот боғида 2019 йилда пайдо бўлган ва ҳозирда балоғат ёшига етган. 2022 йилда қушлар уя қуришга уринган, 2023 йилда жуфтликлар тухум қўйиб, жўжаларни ўзлари боқадиган ғамхўр ота-оналарга айланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид