Бироқ бугун Туз кўлмакка ўхшайди, баъзида эса бутунлай қуриб қолади. Айрим олимларнинг фикрига кўра, ҳозирда Туз кўли бутунлай қуриб битиш арафасида. Яқинда олимлар ер орбитасида жойлашган сунъий йўлдошлар ёрдамида тўпланган маълумотларни ўрганишди. Ана шу маълумотлар асосида яратилган тасвирларда орол бир неча ўн йилликда деярли йўқ бўлиб кетганини кузатиш мумкин. Келинг, ана шу суратларни кўздан кечирамиз ва қачонлардир улкан бўлган кўлнинг қуриши сабабларига аниқлик киритамиз.

Туркиянинг Туз кўли кўплаб фламинголарнинг яшаш жойи саналган. Бироқ 2000 йилдан бери у ерда деярли сув йўқ

Туркиянинг Туз кўли

Туз кўли Туркиянинг Анқара шаҳридан 150 километр узоқликда жойлашган. Энг яхши пайтларда кўл майдони 1600 квадрат километрдан 2500 квадрат километргачани ташкил этган. Унга бир неча манбадан сув келиб тушган. Асосий манба Туркиянинг Тавр тоғ тизмасидан бошланувчи ерости сувлари эди. Шунингдек, баҳор фаслида катта миқдорда ёғадиган ёмғир сабабли ҳам кўлда сув тўпланади.

Туз кўли дунёдаги бошқа кўплаб кўллар каби микроскопик сув ўтлари сабабли пуштирангга киради

Бироқ бугун Туз кўлида сув деярли йўқ. Бунинг эса камида икки сабаби бор. Биринчидан, Туркия ҳудудида тез-тез қурғоқчилик кузатилмоқда. Иқлим ва атроф-муҳит ўзгариши бўйича экспертлар ҳисоботи ҳам ана шундан далолат бермоқда. Иккинчидан, Ўрта Ер денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришлари энг кўп намоён бўлади. Агар дунё бўйлаб саноатлашиш даврига қадар ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 1,1 даража кўтарилган бўлса, бу минтақада мазкур кўрсаткич 1,5 даражага тенг.

Бугун Туз кўли глобал исишдан азият чекмоқда

Туз кўли қандай йўқолиб боряпти?

Яқинда профессор Фулей Айдин-Кандемир бошчилигидаги тадқиқотчилар Туз кўли ўн йилликлар давомида қандай қилиб ўзгарганига