Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фламинго нима учун пушти рангда, улар оқариб кетмаслиги учун ҳайвонот боғларида нима билан озиқлантирилади?
Фламинго турига мансуб барча қушларда пуштиранг патлар мавжуд. Бироқ маълум бўлишича, бундай ранг доимий эмас, озиқлантиришнинг муайян тури ҳисобига таъминланар экан. Ҳайвонот боғи ва қўриқхоналарда боқиладиган фламинго тури вакиллари ўз менюсида махсус қўшимчаларга эга бўлиши лозим. Акс ҳолда улар ўзларининг бетакрор кўринишини тезда йўқотади.

Дунёда Евроосиё, Марказий ва Шарқий Африка, шунингдек, Жанубий Африка ва қўшни оролларда яшайдиган жами 6 турдаги фламинголар мавжуд. Барча фламинголар ноёб ва камёб турларга киради ва ҳимоя қилинади.

Пуштиранг фламинго – Евроосиё бағрида яшайдиган ушбу турнинг энг кўп сонли вакили.

Қизил фламинго – Кариб оролларида яшовчи қуш.

Анд фламингоси. Бу тур Перу, Боливия, Аргентина ва Чилининг тоғли туманларида учрайди.

Жемс фламингоси – анд фламингосининг энг яқин қўшниси.

Чили фламингоси — тропик ва субтропик кенгликларнинг тоғли туманларида яшайдиган яна бир жанубий америкалик.

Кичик фламинго — Африка қитъасида яшайди. Унча кўп бўлмаган қисмини Ҳиндистон ва Покистонда ҳам учратиш мумкин.
Фламинголар саёз сувларда, кўпинча тузли кўллар қирғоқларида озиқланади. Тумшуқларининг ғаройиб шакли тупроқдан майда ҳашаротларни топишга мўлжалланган. Фламинго патларидаги пушти ранг озуқадаги ўзига хос модда – каротиноидларнинг мавжудлиги билан таъминланади. Майда қисқичбақасимон ҳашаротлар, айниқса, бу моддага бой бўлса,турнинг ёши катта вакиллари рациони асосини ташкил этадиган сув ўтлари ва моллюскалар таркибида улар камроқ. Қизиқ, озиқланишнинг мустақил режимига ўтмаган фламинго полапонларининг патлари пуштиранг эмас, оч рангда бўлади. Боғ ва қўриқхоналарда боқиладиган фламинголарнинг рациони ҳақида ғамхўрлик қилинмаса, улар билан ҳам худди шу ҳолат юз бериши мумкин. Тутқунликда яшайдиган ушбу қуш вакиллари менюсида майда қисқичбақасимонлар, сув ўтлари ва каротиноидларга бой сабзи албатта бўлиши лозим.
Мавзуга оид
15:28 / 22.02.2026
Ташлаб кетилган маймун боласи интернет юлдузига айланди
13:28 / 01.11.2025
Тошкент кўчаларида чиябўри: У қаердан келиб қолди?
15:25 / 10.07.2023
Тошкент ҳайвонот боғида фламинго болалади
16:23 / 29.12.2021