Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Kompromatuzb иши» бўйича суд мажлиси 18 июлда бошланади
4 нафар айбланувчи ва 19 нафар жабрланувчи мавжуд бўлган мазкур иш жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида судья Толибжон Обидов раислигида кўриб чиқилади.
Жиноят ишлари бўйича суд мажлислари маълум қилинадиган рўйхатга кўра, «Kompromatuzb иши» бўйича суд мажлиси 18 июл куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида бошланади. Суд ишига судья Толибжон Обидов раислик қилади.
Жиноят иш доирасида 4 нафар шахс – Human.uz сайти асосчиси ва муҳаррири Хуршид Далиев, «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот котиби (собиқ) Сиёвуш Ҳошимов ва фуқаро Аҳмадулло Аҳмаджонов Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат), 165-моддаси (товламачилик), 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан айбланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби (собиқ) Мавжуда Мирзаеванинг айбловида Жиноят кодексининг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) ҳам акс этган.
Таъкидланишича, мазкур жиноят иши бўйича жами 19 нафар жабрланувчи мавжуд. Улар орасида собиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов, собиқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори Афзал Ирматов, Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмоновлар бор.
Суд иши очиқ ёки ёпиқ тарзда кўрилишига оид маълумот келтирилмаган.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Фирибгарлар суд органлари номидан СМС юбормоқда
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026