Ўзбекистон | 19:07 / 11.07.2023
7269
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда металлургия комбинати қурилиши аҳоли билан муҳокама қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси, Қораўзак туманидаги «Тебинбулоқ» кони ҳудудида тоғ-металлургия мажмуасини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Тадбир Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган «Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳаларини жамоатчилик эшитувларидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом асосида ўтказилди.

Жамоатчилик муҳокамасида 100 нафарга яқин маҳаллий аҳоли, туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари, шунингдек, бошқа мутахассис-экспертлар ҳамда мустақил журналистлар иштирок этди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Хабарга кўра, эшитув давомида қатнашчиларга лойиҳанинг яқин атрофда яшовчи аҳоли саломатлиги ҳамда атроф-муҳитга эҳтимолий таъсирлари, уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари, лойиҳанинг мақсади ва аҳоли қатламлари учун иқтисодий жиҳатдан фойдали томонлари ҳақида маълумот берилган.

Шу билан бирга, «Тебинбулоқ» комбинатида 5 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиши ҳамда маҳаллий касбий маҳоратига қараб аҳолига устунлик берилиши таъкидланган.

Муҳокамаси натижаларига кўра, мазкур лойиҳани кўриб чиқилаётган ҳудудда амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилинди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Маълумот учун, лойиҳадан мақсад маҳаллий металлургия корхоналари ва аҳоли эҳтиёжларини қондириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва импортни қисқартириш мақсадида «Тебинбулоқ» титан-магнетит рудаси кони негизида маҳаллий хомашёдан фойдаланган ҳолда замонавий пўлат қуйиш ишлаб чиқаришини ташкил этишдир.

Мавзуга оид