Жаҳон | 13:55 / 12.07.2023
20324
4 дақиқада ўқилади

Донбассдаги жангчилар ва Киевда шуғулланаётган аҳоли. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 503-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Вилнюсдаги саммитнинг биринчи куни якунларига кўра, Украина учун алянс томон йўл осонлаштирилишини маълум қилди — аммо ҳозирча Киев таклиф этилмайди.
  • Зеленский НАТОни Украинанинг аъзолиги масаласидаги «ноаниқлик» учун танқид қилди. Украина президенти алянс саммитининг биринчи иш кунида иштирок этмасликка қарор қилди, аммо Вилнюсда ўз мамлакатининг НАТОга аъзолигини қўллаб-қувватлаб ташкил этилган концертда қатнашди.
  • Франция Украинага ҳаракатланиш масофаси камида 250 километрга тенг бўлган Storm Shadow ракеталарини тақдим этди.
  • Сергей Шойгу АҚШ Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб беришига жавобан, Россия қўшини ҳам шундай қуролни қўллашини айтди. Бундай снарядлар дунёнинг юздан ортиқ мамлакатида тақиқланган. Украина, АҚШ ва Россия кассетали снарядларни тақиқлаш тўғрисидаги Конвенцияни имзоламаган.
  • РФ қўшини Украина бўйлаб дронлар ҳужумини уюштирди. Киев областида турар жой биноси, Одессада — порт шикастланди.
  • Краснодарда «Краснодар» сувости кемасининг собиқ командири Станислав Ржицкий ўлдирилди. Қотилликдан бир неча соат ўтиб Тергов қўмитаси гумонланувчи қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Донецк областидаги украин ҳарбийлари

Украинанинг қирол Даниил номидаги 24-алоҳида механизациялашган бригадаси жангчиси 2С3 «Акация» ўзиюрар артиллерия қурилмаси ичидаги снарядни кўрсатмоқда
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар Д-20 гаубицасидан россияликларнинг Бахмут атрофидаги позицияларини ўққа тутмоқда
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Украинанинг 37-денгиз пиёдалар бригадаси ҳарбийси Донецк областидаги далани минадан тозаламоқда
Минадан тозалаш жараёни
Украинанинг 37-денгиз пиёдалар бригадаси ҳарбийси Донецк областидаги позицияда 155-миллиметр калибрли М109 ўзиюрар гаубицасида
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Киевда маҳаллий аҳоли вакиллари ўқ отишга ўргатилмоқда 

Киев аҳолиси вакиллари ўқотар қуролни ишлатишни ўрганиш вақтида инструкторнинг сўзларини тинглашмоқда. Қуролдан фойдаланишни ўқитиш ишлари тўлов асосида мерганлар клубларида ўтказилмоқда
Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA
Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA
Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA

Володимир Зеленский Вилнюсдаги НАТО саммитида

Украина президенти Володимир Зеленский саммитнинг биринчи куни ишида иштирок этмади, аммо Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш мақсадида уюштирилган концертга борди. Саҳнада у билан бирга рафиқаси Елена Зеленская, шунингдек Литва президенти Гитанас Науседа рафиқаси Диана билан чиқиш қилди. Зеленский Литвага ҳарбий кўмак учун миннатдорчилик билдирди ва Вилнюсга иттифоқчилар ва ҳамкорларга, шунингдек «кучли НАТО»га катта ишонч билан келганини айтди:

«Иккиланмайдиган, вақтни беҳуда ўтказмайдиган ва ҳар қандай тажовузкорга бефарқ бўлмайдиган НАТОга ишонганим учун. Ва мен хоҳлардимки, бу ишонч ҳар бир жангчимиз, ҳар бир фуқаромиз, ҳар бир она, ҳар бир бола кутаётган, барчамиз муносиб бўлган қарорлар билан мустаҳкамлансин. Наҳотки бу шунчалик катта истак бўлса?»

Евгений Фельдман / «Медуза»

Мавзуга оид