Украинадаги урушнинг 503-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Вилнюсдаги саммитнинг биринчи куни якунларига кўра, Украина учун алянс томон йўл осонлаштирилишини маълум қилди — аммо ҳозирча Киев таклиф этилмайди.
- Зеленский НАТОни Украинанинг аъзолиги масаласидаги «ноаниқлик» учун танқид қилди. Украина президенти алянс саммитининг биринчи иш кунида иштирок этмасликка қарор қилди, аммо Вилнюсда ўз мамлакатининг НАТОга аъзолигини қўллаб-қувватлаб ташкил этилган концертда қатнашди.
- Франция Украинага ҳаракатланиш масофаси камида 250 километрга тенг бўлган Storm Shadow ракеталарини тақдим этди.
- Сергей Шойгу АҚШ Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб беришига жавобан, Россия қўшини ҳам шундай қуролни қўллашини айтди. Бундай снарядлар дунёнинг юздан ортиқ мамлакатида тақиқланган. Украина, АҚШ ва Россия кассетали снарядларни тақиқлаш тўғрисидаги Конвенцияни имзоламаган.
- РФ қўшини Украина бўйлаб дронлар ҳужумини уюштирди. Киев областида турар жой биноси, Одессада — порт шикастланди.
- Краснодарда «Краснодар» сувости кемасининг собиқ командири Станислав Ржицкий ўлдирилди. Қотилликдан бир неча соат ўтиб Тергов қўмитаси гумонланувчи қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Донецк областидаги украин ҳарбийлари

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
























