Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳокимликлар тадбирларни молиялаштиришга оид маълумотни очиқ эълон қилади
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқди.
Иккинчи ўқишда кўриб чиқилган “Бюджет кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш тўғрисидаги маълумотларни ўз сайтлари ҳамда “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштириши назарда тутиляпти.
Депутатлар фикрича, қонун лойиҳаси қабул қилиниши молиявий назоратни такомиллаштириш, бюджет жараёни очиқлигини таъминлашга хизмат қилади. Моддама-модда муҳокамалардан сўнг лойиҳа депутатлар томонидан қабул қилинди.
Бундан ташқари, мажлисда кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мавзуга оид
17:58 / 19.05.2026
Қимор ва ичкиликбозликка тақиқ. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланди
18:15 / 05.05.2026
Ўзбекистонда Visa-картани қаерда ва қандай очиш мумкин?
10:38 / 31.03.2026
Тошкентда халқаро молия маркази ва халқаро тижорат суди ташкил этилади
09:08 / 23.12.2025