Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 540 мингдан ошди
2023/2024-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берилди.
Фото: KUN.UZ
2023 йил 14 июл ҳолатига кўра, олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 540 909 нафарга етди.
Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
- ўзбек тили — 468 462 нафар;
- рус тили — 57 351 нафар;
- қорақалпоқ тили — 13 509 нафар;
- бошқа тиллар — 1 587 нафар.
Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
- кундузги таълим шакли — 357 529 нафар;
- кечки таълим шакли — 13 686 нафар;
- сиртқи таълим шакли — 165 923 нафар;
- масофавий таълим шакли — 3 771 нафар.
Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМ (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
- Ўзбекистон миллий университети — 21 151 нафар;
- Фарғона давлат университети — 16 386 нафар;
- Тошкент ахборот технологиялари университети — 16 370 нафар;
- Тошкент давлат педагогика университети — 16 295 нафар;
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 15 913 нафар.
Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича биринчи 5 талик:
- Самарқанд вилояти — 63 142 нафар;
- Қашқадарё вилояти — 60 697 нафар;
- Фарғона вилояти — 51 029 нафар;
- Тошкент вилояти — 48 348 нафар;
- Андижон вилояти — 45 371 нафар.
Мавзуга оид
09:40 / 17.04.2025
Тошкентда уч кишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
15:10 / 19.11.2024
Айрим битирувчиларга ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади
12:52 / 07.11.2024
Ўқиш мақсадида чет элга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
10:44 / 28.09.2024