Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстония 1,2 млрд евродан ортиқ қийматда ўқ-дорилар сотиб олади
Эстония мудофаа харажатларини ЯИМнинг уч фоизигача етказиши мумкин. Мамлакат мудофаа вазири Ханно Певкур 2024-2027 йилларга мўлжалланган ҳарбий идорани ривожлантириш режасини тасдиқлади.
Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур 2024-2027 йилларга мўлжалланган ҳарбий идорани ривожлантириш режасини тасдиқлади, унда кучлар ва воситаларни шакллантиришдан ташқари, фалокатлар тиббиёти марказини ташкил этиш кўзда тутилган. Бу ҳақда 16 июль, якшанба куни ҳарбий идора матбуот хизмати маълум қилди. Баёнотда таъкидланганидек, «Мудофаа вазирлигининг янги ривожланиш режаси ҳарбий салоҳиятни сақлаш учун зарур бўлган инфратузилмани яратишга қаратилган».
Хусусан, ҳаво ҳужумидан мудофаа қобилиятини ривожлантириш учун ўрта масофага учувчи ракета мажмуаси харид қилинади, «ҳаво-ҳаво» синфидаги ракеталар сотиб олинади, манёвр бўлинмаларини механизациялаш бошланади, 2022 йилда республика ҳукумати томонидан ишга туширилган ўқ-дорилар захирасини кўпайтириш давом этади. Кейинги тўрт йил ичида 1,2 миллиард евродан ортиқ ўқ-дорилар харид қилинади.
Учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилишдан ташқари, Эмари авиабазасида қўшимча казармалар қурилиши бошланади, янги ўқ-дорилар омборлари барпо этилади. Режада, шунингдек, Пиккер ҳарбий-денгиз базасини реконструкция қилиш ва саноат ўқ-дорилар паркини лойиҳалаш учун маблағ ажратиш кўзда тутилган.
«Режалаштириш - миллий мудофаанинг асосий вазифаси. Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши биз қайси соҳаларга сармоя киритишимиз кераклигини аниқ кўрсатиб турибди. Мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизига етказиш бизга буни амалга ошириш имконини беради», - деди Ханно Певкур.
Мудофаа вазирлигининг 2024-2027 йилларга мўлжалланган ривожланиш режаси 2031 йилгача мўлжалланган Миллий мудофаани ривожлантириш ўн йиллик режаси ва НАТО тавсияларига асосланади, дея маълум қилди мудофаа маҳкамаси.
Мавзуга оид
20:30 / 19.05.2026
Эстонияга учиб кирган Украина дрони НАТО томонидан уриб туширилди
12:11 / 20.04.2026
9 май олдидан Эстония Фицо самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди
12:27 / 20.03.2026
Эстония Россияни ҳаво ҳудудини бузишда айблади
14:52 / 28.02.2026