Тошкентда Nexia-3 уч қаватли кўприк тўсиғига урилди
ЙТҲ 17 июл куни соат 4:10 да Паркент кўчасида рўй берган.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia-3 автомобили кўприк тўсиғини бузиб ўтди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 17 июл куни соат 04:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси «Тапоич» йўл ўтказгичида 21 ёшли М.М. Nexia-3 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Фуқаролардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини ва ҳаракат давомида ҳушёрликни оширишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:35 / 28.11.2024
Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
23:47 / 26.11.2024
Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди
09:31 / 26.11.2024
Чилонзорда «Ласетти» ва скутер тўқнашувида бир киши жароҳат олди
15:28 / 22.11.2024