Беларусда кўнгиллилар милицияси тузилмоқда
Лукашенко «кўнгиллилар милицияси тўғрисида»ги қонунни имзолади, у 100-150 минг кишини ўз ичига олиши мумкин.
Беларус раҳбари Александр Лукашенко «кўнгиллилар милицияси тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда 17 июль, душанба куни Лукашенко матбуот хизматида маълум қилинди.
Ҳужжат ҳарбий ҳолатни таъминлашда «фуқароларнинг ихтиёрий иштироки учун» ҳуқуқий асосларни яратди. Бундан ташқари, ҳудудий ички ишлар органларига ёрдам кўрсатиш учун қўшимча шарт-шароитлар беради.
Февраль ойида ҳарбийлар милиция таркибига камида 100-150 минг киши кириши мумкинлигини айтган эди. «Биз ҳарбий тайёргарликдан ўтмаган одамлар, жумладан, аёллар ҳам кўнгилли бўлиши мумкинлигини истисно қилмаймиз», деди Беларус мудофаа вазири Виктор Хренин. Ҳужжат Мудофаа вазирлиги томонидан мамлакат Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган.
2022 йилнинг кузида Беларусда тест форматида халқ милицияси ташкил этилди. Ўшанда у Могилев вилоятининг Климовичи туманидаги қишлоқ кенгаши негизида тузилган. Милиция ҳудудий мудофаани тўлдиради.
Аввалроқ, 17 июль куни «Беларускі Гаюн» мониторинг гуруҳи Беларусга етиб келган «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг яна бир карвони ўзи билан 100 дан ортиқ техника олиб келгани ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
21:16
Лукашенко Беларусда норозилик намойишлари такрорланса, интернетни «бутунлай ўчириб қўйиш» билан таҳдид қилди
20:52 / 20.11.2024
Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
01:38 / 19.11.2024
Лукашенко 21 нафар собиқ кучишлатар тизимлар вакилларини унвонидан маҳрум қилди
20:18 / 16.11.2024