Жаҳон | 08:23 / 18.07.2023
7151
2 дақиқада ўқилади

Блинкен: АҚШ Россиянинг «ғалла битими» бўйича қароридан афсусда

«Россия ҳукуматининг озиқ-овқат маҳсулотларини қуролга айлантириши миллионлаб одамларга зарар етказмоқда», деди АҚШ давлат котиби. 

Фото: Alex Edelman | Pool | AFP | Getty Images

АҚШ Россиянинг Қора денгиз ғалла ташаббуси (ҚҒТ)даги иштирокини тўхтатиб қўйиш қароридан «чуқур афсусда». Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг 17 июль, душанба куни берган баёнотида айтилади

«Россия ҳукумати томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини қуролга айлантириш давом этаётгани бутун дунё бўйлаб миллионлаб заиф одамларга зарар етказмоқда», деди АҚШ дипломатияси раҳбари. 

Россиянинг даъволарига қарамай, БМТ Москвадаги ҳар қандай хавотирга ойдинлик киритиш учун хусусий сектор, шунингдек, АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия билан ишлаб, «Россия озиқ-овқат экспортини рекорд даражада оширишга» ёрдам берди, деди Блинкен. G7 санкциялари Россиянинг озиқ-овқат ва ўғит экспортига тааллуқли эмас, дея маълум қилди Вашингтонда. 

Қўшма Штатлар «ғалла битими»ни узайтириш, Украина ва Россия ғалласини жаҳон бозорларига олиб чиқиш бўйича олиб бораётган ишлари учун БМТ ва Туркиядан миннатдор. 

«Биз Россия ҳукуматини ўз қарорини бекор қилишга, музокараларни давом эттиришга ва «Украина донига қарам бўлган миллионлаб одамлар» манфаати учун ҚҒТни дарҳол узайтириш, кенгайтириш ва тўлиқ амалга оширишга чақирамиз», дея қўшимча қилди Энтони Блинкен. 

17 июль куни Россия РФ, Украина, Туркия ва БМТ ўртасида Киевга ўзи назорат қиладиган Қора денгиз портларидан дон экспорт қилиш имконини берувчи «ғалла битими»ни бекор қилганини билдирди. 

Мавзуга оид