Ўзбекистон | 18:47 / 18.07.2023
4458
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон ёз охиригача Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беради

Қирғизистон аввал импорт қилинган 450 млн кВт·соат электр энергиясини Қозоғистон ва Ўзбекистонга қайтаради.

Фото: KUN.UZ

Қирғизистон Энергетика вазирлиги хабарига кўра, икки давлатга аввал олинган электр энергиясини қайтариш июндан августгача амалга оширилади. Ҳужжатда айтилишича, март ойида Қирғизистон Ўзбекистондан айирбошлаш орқали 150 миллион кВт·соат электр энергияси импорт қилган ва ёзда уни қайтариб бермоқчи. Аввалроқ Қозоғистондан ҳам мамлакатга 300 миллион кВт·соат электр энергияси етказиб берилган эди.

Энергетика вазирлиги 2021-2022 йилларда Қирғизистон қўшни давлатлардан 1,4 млрд кВт·соат, жумладан, Қозоғистондан 900 млн кВт·соат, Ўзбекистондан 504,4 млн кВт·соат электр энергияси олган.

«2021-2022 йилларда Ўзбекистон энергетика тизимига 500 млн кВт·соат, Қозоғистонга 600 млн кВт·соат электр энергияси қайтарилди», дейилади ҳужжатда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид