Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Фронтдаги воқеалар – шармандалик»: Пригожин Беларусда «вагнерчилар»га нутқ сўзлади
У жангчиларини «Африкага отланишга» чақирди.
«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин Беларусдаги жангчиларига мурожаат қилди. Бу ҳақдаги видеолавҳа «вагнерчилар»га алоқадор Телеграм-каналларида тарқалди.
«Ҳозир фронтда содир бўлаётган воқеалар — шармандалик, унда иштирок этишимиз шарт эмас. Биз ўзимизни намоён қилиш мумкин бўладиган вақтни кутамиз. Шунинг учун биз бу ерда, Беларусда бироз вақт бўлишга қарор қилдик», деди Пригожин.
Унинг сўзларига кўра, «Вагнер» Беларус армиясини «дунёнинг иккинчи армиясига айлантиради». Шунингдек, «агар керак бўлса, уларни ҳимоя қилади».
У «вагнерчилар»ни «тайёр бўлишга», «ўз даражасини» оширишга ва «янги йўлга, Африкага отланишга» чақирди.
«Эҳтимол, биз ўзимизни ва тажрибамизни шарманда қилишга мажбур бўлмаслигимизга ишонч ҳосил этгач, урушга қайтармиз», деди Пригожин.
Видео Цель қишлоғидаги «Вагнер» лагерида ёзиб олинган бўлиши мумкин. У ерга ёлланма жангчиларнинг колонналари етиб бормоқда. Қайд қилинишича, нутқ сўзлагач, Пригожин Россияга қайтган.
«Вагнер» жангчилари 11 июлдан Беларус Республикаси ҳудудига кўчиб ўтишни бошлади. Ҳозирги вақтгача 2 мингга яқин ёлланма жангчи Беларусда йиғилган.
Беларус Мудофаа вазирлиги «вагнерчилар» Беларус ҳарбий хизматчилари билан тажриба алмашишини, кейинчалик, терроризмдан мудофаа машқлари бошланганини эълон қилди.
Мавзуга оид
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
18:54 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Беларус бош вазири билан учрашди
22:20 / 24.05.2026
Макрон Лукашенкони Украина низосига аралашмасликка чақирди
21:48 / 12.05.2026