Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвия Ўзбекистонда фосфоритни қайта ишлаш заводини очмоқчи
Ўзбекистон элчиси Қадамбой Султонов Латвиянинг BAO компанияси директорлар кенгаши раиси Янис Вилгертс билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Фото: Dunyo
Суҳбат чоғида Янис Вилгертс «Фосфоритни қайта ишлаш ва бойитиш заводини қуриш» қўшимча лойиҳасини амалга ошириш орқали Ўзбекистонга инвестициялар ҳажмини оширишга тайёрлигини билдирди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, завод қурилиши 12 миллион долларга баҳоланган бўлиб, бунинг барчаси тўғридан тўғри хорижий сармоялар орқали қопланади.
Янис Вилгертс билан учрашув якунлари натижасида унинг 19-21 июль кунлари Ўзбекистонга бизнес миссиясини ташкил этиш ҳамда республиканинг тегишли вазирлик ва идоралари масъул вакиллари билан музокараларини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
BAO компанияси 1995 йилда ташкил этилган. У хавфли чиқиндиларни йиғиш, ишончли ташиш ва йўқ қилиш, атроф-муҳитга етказилган зарарни максимал даражада камайтириш билан боғлиқ хизматларнинг тўлиқ циклини таъминловчи энг йирик Латвия компанияларидан биридир. Айни пайтда компания Ўзбекистонда фосфоритларни ўзлаштириш бўйича умумий қиймати 30 миллион долларлик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда.
Мавзуга оид
14:24 / 06.01.2026
Болтиқ денгизида Литва–Латвия оптик кабели шикастланди
14:37 / 25.12.2025
Латвия Ўзбекистон билан логистика ва мултимодал лойиҳаларга қизиқмоқда
09:13 / 28.11.2025
Латвия РФга уланган темирйўл участкаларини йўқ қилишни муҳокама қилмоқда
11:57 / 13.11.2025