Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади
Бугун Ўзбекистон бўйича ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат +35...+38 даража, жанубда +40...+42 даража бўлади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво қуёшли бўлади, фақат Фарғона водийси тоғли ҳудудларида кун иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади. Кундуз кунлари ҳарорат +37...+40 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +41...+43 даражагача бўлади.
Кейинги ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди ва ҳаво ҳарорати яна +1...+2 даражага кўтарилади.
Пойтахтда 21-23 июль кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат бугун +36...+38 даража, шанба ва якшанба кунлари +38...+40 даража бўлади.