Жаҳон | 21:37 / 21.07.2023
73042
4 дақиқада ўқилади

«Полша Украинани оккупация қилмоқчи» — Путин йиғилишда ғаройиб фикрларни айтди

Фото: Кремл сайти

Россия президенти Владимир Путин Россия Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида бир қатор масалалар бўйича фикрини баён қилди. Meduza уларнинг мазмунини келтирди.

«Украина қарши ҳужумидан натижа йўқ»

- Бугун Киев режимининг ғарблик кураторлари қарши ҳужум деб аталмиш ҳодиса натижаларидан ҳафсаласи пир бўлгани аниқ, деди Путин. - Ҳеч қандай натижа йўқ, ҳар ҳолда ҳозир. На етказилган ресурслар, на қурол-яроғлар, на минглаб хорижий ёлланма аскарлар ёрдам беряпти. Жангчиларимиз профессионал тарзда ҳаракат қилмоқда. Ғарбнинг мақталган техникаси ёнаётганини бутун дунё кўриб турибди. НАТО арсеналлари деярли тугамоқда. Украина қуролли кучлари катта йўқотишларга дуч келяпти – бу ўн минглаб одамлар. Украинанинг сафарбарлик ресурси тугаяпти. Оддий украиналикларда тобора кўпроқ ҳақли савол пайдо бўлмоқда: нега уларнинг қариндошлари ва дўстлари ўлиб кетмоқда? Ҳамма аста-секин ақл-ҳушига келяпти.

«Полша Украинани оккупация қилмоқчи»

Европада жамоатчилик фикри ҳам ўзгармоқда. Ҳатто маҳаллий элиталар ҳам Украинани қўллаб-қувватлаш хориждаги глобал гегемон манфаатлар йўлида боши берк кўчага солиб қўйиш ва пулни беҳуда сарфлаш эканини кўрмоқда. Матбуот қандайдир Полша-Литва-Украина ҳарбий қисмларини яратиш режалари ҳақида ёзмоқда. Улар бундан хавфсизликни таъминлаш, аслида эса Ғарбий Украинани босиб олиш учун фойдаланмоқчи. Ахир, истиқбол аниқ: агар Полша ҳарбий қисмлари Лвивга кирса, улар ўша ерда абадий қолади.

«Полшанинг ғарбий ҳудудларини Сталин совға қилган»

Полша илгари ҳам хорижий ерларни, Россиянинг тарихий вилоятларини, Литва, Австрия-Венгрия, Чехословакиянинг бир қисмини босиб олган ва аннексия қилган. Ушбу тажовузкор сиёсат 1939 йилда Полшанинг Ғарб иттифоқчилари томонидан Германия ҳарбий машинасига ташлаб қўйилиши билан тугади. Полша амалда мустақилликни йўқотди ва аслида Совет Иттифоқи томонидан катта қийинчилик билан тиклаб олди. Сталин туфайли Полша муҳим немис ерларига эга бўлди. Бугунги Полшанинг ғарбий ҳудудлари Сталиннинг поляклар учун совғасидир. Варшавадаги дўстларимиз буни унутганми? Биз эслатамиз.

«Украина ерни ҳам, одамларни ҳам сотади»

Киев режими бугунги кунда сотқин терисини сақлаб қолиш ва фаолиятини давом эттириш учун ҳамма нарсага тайёр эканини кўряпмиз. Улар Украина халқи ва суверенитети ҳақида қайғурмайди. Улар ерни ҳам, одамларни ҳам сотади. Полша раҳбарлари эса, эҳтимол, «НАТО соябони» остида Украинадаги можарога тўғридан тўғри аралашиб, ғарбий Украинани қайтариб олишга умид қилмоқда.

«Полша Беларусни ҳам орзу қиляпти»

Улар Беларус ерларини ҳам орзу қиладилар, бу яхши маълум. Беларусга қарши тажовузни бошлаш Россияга қарши тажовузни англатади. Биз барча мавжуд воситалар билан жавоб берамиз. Ҳақиқат шундаки, Ғарб учун Украина «тўп еми» етарли эмас. Шунинг учун улар янги ресурслардан фойдаланишни режалаштирмоқда — поляклар, литваликлар ва бошқа халқлардан. Бу жуда хавфли ўйин ва бу режа муаллифлари оқибатлар ҳақида ўйлаши керак.

Мавзуга оид