Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев CNN’нинг қурол-яроғ ўғирлангани ҳақидаги маълумотига муносабат билдирди
Украина Мудофаа вазирлиги CNN томонидан Украинада содир бўлган ғарб қуролларининг ўғирланиши ҳолатлари ҳақида тарқатилган маълумотларга муносабат билдирди.
Фото: Украина мудофаа вазирлиги
Украина мудофаа вазири ўринбосари Владимир Гавриловнинг маълум қилишича, АҚШнинг моддий-техник ёрдам соҳасидаги инспекцияси Америка томонидан Украинанинг қурол-яроғ ва ҳарбий техника ҳисобига ҳеч қандай эътироз йўқлигини билдирган.
«Артиллерия, ўқ-дорилар, мураккаб ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, зирҳли машиналар - барчаси Украинада ҳисобга олинади. Ўтган йили барча қурол-яроғ ва ҳарбий техникани ҳисобга олиш ва логистика орқали ўтказишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилди. Ҳамкорлар ёрдамида LOGFAS ва «Каравай» дастурлари ишга туширилди, у ҳарбий техникани QR-код билан кузатиб бориш имконини беради», дея Гавриловнинг сўзларидан иқтибос келтирган Украина Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
CNN Пентагон бош инспекторининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳисоботига таяниб, Украинада урушнинг дастлабки ойларида ғарб қуролларини ўғирлаш ҳолатлари бўлганини, аммо кейинчалик улар Украина махсус хизматлари томонидан топилиб, олиб қўйилганини хабар қилди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳужжатида, шунингдек, қурол-яроғ таъминотини жойларда кузатиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида сўз боради.
Мавзуга оид
21:32
Украинада янги коррупцион можаро. Нишонда – Тимошенко
20:49
Америка инвестиция фонди Россия империяси қарзлари бўйича Россиядан 225 миллиард доллар талаб қилди
19:12
Киевда юзлаб кўп қаватли уйлар иссиқлик ва светсиз қолди (фотолар)
13:40