Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина дунёдаги энг кўп миналаштирилган давлат сифатида тан олинди
Мамлакатнинг 30 фоиз ҳудуди миналардан тозалаш ишларига муҳтож.
Фото: Wojciech Grzedzinski / The Washington Post
Украина дунёдаги энг кўп миналаштирилган давлатга айланди, деб ёзди The Washington Post. Урушнинг бу оқибатларини бартараф этиш учун юзлаб йиллар ва миллиардлаб доллар керак бўлиши мумкин.
Словакияда жойлашган GLOBSEC таҳлил маркази ҳисоботига кўра, Украина ҳудудининг тахминан 30 фоизи кўп меҳнат талаб қиладиган, қиммат ва хавфли миналардан тозалаш ишларига муҳтож. Гарчи давом этаётган жанглар аниқ тадқиқотлар олиб боришни имконсиз қилса-да, Украинанинг ўқ-дорилар билан ифлосланиши кўлами Афғонистон ва Сурия каби миналаштирилган бошқа мамлакатларникидан ошиб кетади.
Миналарни тозалаш бўйича HALO Trust халқаро нотижорат ташкилоти очиқ манбалардан олинган маълумотларга асосланиб, Украинада минадан тозалашни талаб қилувчи 2300 дан ортиқ ҳодисани аниқлаган.
Россия босқини бошланган 2022 йил февраль ойидан бошлаб, БМТ снарядлар ва миналардан ҳалок бўлган 298 нафар тинч аҳолининг ўлимини қайд этди, улардан 22 нафари болалар. Шунингдек, 632 нафар одам жароҳатланди.
Мавзуга оид
16:35 / 18.12.2025
Россия Мудофаа вазирлиги: 2025 йилда Украинадаги урушга 11 трлн рубл сарфланади
16:03 / 18.12.2025
«Божлар – менинг севимли сўзим». Трамп халққа мурожаат қилди
14:17 / 18.12.2025
Мерц: Украина учун ишончли хавфсизлик кафолатлари — тинчликнинг “нархи”
14:01 / 17.12.2025