Ўзбекистон | 12:22 / 25.07.2023
7618
1 дақиқада ўқилади

Бахтиёр Саидов Лондонда Британия хавфсизлик вазири билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Лондонга ташрифи давомида кеча Буюк Британия хавфсизлик вазири Том Тугендхат билан музокаралар ўтказди.

«Буюк Британия Хавфсизлик вазири ва Парламенти аъзоси Том Тугендхат жаноблари билан самимий суҳбатлашдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Қайд этилишича, мулоқот давомида салоҳиятни ошириш, тажриба алмашиш, минтақавий хавфсизлик бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

«Энг муҳими, халқларимиз манфаатлари йўлида хизмат қилиш масалалари муҳокамамиз марказида бўлди», дейди Бахтиёр Саидов.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид